Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британияда коронавируснинг яна бир мутация варианти аниқланди. У аввалгисидан хавфли дея баҳоланмоқда

Буюк Британияда коронавируснинг яна бир мутация варианти аниқланди. У аввалгисидан хавфли дея баҳоланмоқда

Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг янги мутацияси аниқланди, у аллақачон жами 10 та мамлакатга тарқалиб улгурган. Бу ҳақда Шотландия олимларининг тадқиқотига асосланиб The Guardian хабар берган.

Янги версия В1525 деб номланган. Эдинбурглик мутахассислар буни Дания (35 та ҳолат), Буюк Британия (32), Нигерия (12), АҚШ (7), Франция (5), Гана (4), Канада (2), Австралия (2) Иордания (2) ва Испания (1)дан намуналар кетма-кетлигини аниқлаш орқали топганлар.

Газетанинг хабар беришича, дастлабки ҳолатлар декабр ойида инглиз ва нигериялик олимлар томонидан аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, янги вариант Буюк Британиядаги доминант Кент штаммидан бошоқли оқсилидаги Е484К мутацияси билан фарқ қилади, бу Covid-19 нинг Бразилия, Жанубий Африка ва Бристол турларида ҳам кузатилади.

Шу сабабли, шотландиялик мутахассислар мамлакат расмийларини янги варианти топилган ҳудудларида Covid-19 учун тестлар сонини кўпайтиришни талаб қилишган.

NERVTAG мутахассислари гуруҳи Буюк Британияда декабр ойида аниқланган коронавирус штаммини SaRS-CoV-2 нинг асл шаклига қараганда хавфли деб хулоса қилишган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 10 феврал куни аввал Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус тури ўтган ҳафта яна олтита мамлакатда аниқланганлигини эълон қилган. Ҳозирги кунда янги штамм тарқалган мамлакатлар сони 86 га етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг