Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британияда итлар учун телеканал очилади

Буюк Британияда итлар учун телеканал очилади

Фото: «Wikipet.ru»

Буюк Британияда ит эгалари тез орада уй ҳайвонларини уйда қолдириб, улар ҳақида қайғурмасликлари мумкин бўлади. Мамлакатда фақат итлар учун дастурлар кўрсатувчи DogTV телеканали очилади.

Квартирада ёлғиз қолган ҳайвонлар нафақат эгасини соғинибгина қолмай, балки кўчадан келаётган ташқи товушлар ва эшик қўнғироғи туфайли стрессни ҳам бошдан кечиришади, деб тушунтиради DogTVнинг Twitterдаги саҳифасида.

Телеканал икки дақиқадан олти дақиқагача ўқув дастурларини эфирга узатади. Улар итнинг ёши ва зотидан қатъи назар, ҳамма учун мос келади. Уларни ишлаб чиқишда зоопсихологлар иштирок этишган.

Уй ҳайвонларини кўпинча бошқа итлар, турли ҳайвонлар ва ҳаракатланувчи буюмлардан иборат кадрлар ўзига жалб қилади.

Олимлар аввалроқ итлар нима учун эгалари билан телевизор кўришни яхши кўришини тушунтиришган. Маълум бўлишича, бу ҳайвонлар телевизордаги тасвирни одамлардан бутунлай бошқача қабул қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг