Буюк Британия Исроилга қурол сотишни тўхтатмоқчи
Мухолифатдаги Лейбористлар партияси, агар Буюк Британияда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда ғалаба қозонса, Исроил ва Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатади. Бу ҳақда Британия собиқ ташқи ишлар вазири, парламентга қайта сайланиш учун номзод бўлган Фабиан Хэмилтон айтиб ўтди. Унинг сўзларидан Telegraph иқтибос келтирмоқда.
«Қурол савдоси масаласида келаси ҳафта сайловларда ғалаба қозонсак, Исроилга қурол сотишни дарҳол тўхтатамиз», - деди сиёсатчи.
Хэмилтоннинг қўшимча қилишича, лейбористлар Британиянинг энг йирик мижози Саудия Арабистонига қурол сотишни ҳам тўхтатади.
Бундан олдин Британия ташқи ишлар вазири Девид Кэмерон Лондон Исроилга қурол сотиш учун экспорт лицензияларини беришни тўхтатмоқчи эмаслигини маълум қилган эди. Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил армиясига Америка қурол-яроғининг аввалги ҳажмини қайта тиклаш масаласи яқин келажакда ҳал қилиниши кераклигини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter