Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компанияга санкция қўллади

Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компанияга санкция қўллади

Буюк Британия Россия ҳукуматининг Украинадаги қуролли ҳаракатларини молиялаштирувчи бир гуруҳ шахслар ва ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан 46 та жисмоний ва юридик шахс ўрин олган.  Улар орасида Беларус, Хитой, Сербия, Туркия ва БААдаги айрим корхоналар ҳам бор.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси ҳам санкцияларга дучор бўлган. Британия ҳукуматига кўра, компания «Россияга (ҳарбий техника учун) эҳтиёт қисмларни етказиб беришда воситачи бўлган».

Айни пайтда учинчи давлатларнинг 30 дан ортиқ компаниялари Украина билан можарода Россияни қўллаб-қувватлагани учун Британия санкциялари остида. Бу борада Mvizion Ўзбекистондан рўйхатдаги биринчи компания бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябр ойида АҚШ Савдо вазирлиги Mvizion компаниясига нисбатан экспорт чекловларини жорий қилган эди. Компания Россия армияси учун дронларни сотиб олиш ва ривожлантириш схемаларининг иштирокчиси сифатида махсус экспорт назорати рўйхати (Entity List)га киритилган.

Очиқ маълумотлар реестрига кўра, Mvizion компанияси 2022 йилнинг июн ойида Тошкентда рўйхатдан ўтган ва «электрон, телекоммуникация ускуналари ва унинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси» билан шуғулланади. Компаниянинг ягона асосчиси ва раҳбари Игор Ивлев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг