Буюк Британия еттита АЭС қуради
Буюк Британия энергетика мустақиллигига эришиш учун 2050 йилга қадар олтита ёки еттита АЭС қуришни режалаштирган. Бу ҳақда мамлакатнинг тадбиркорлик фаолияти вазири Квази Квартенг «The Telegraph»га берган интервьюсида маълум қилди.
Келаётган пайшанба куни муҳокама қилинадиган энергетика хавфсизлиги стратегияси ҳукуматга 2030 йилгача иккита янги йирик АЭС қуришни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини юклайди. Ҳукумат доираларидаги манбага кўра, шу ўн йиллик якунига бориб атом энергетикаси Британия энергетика тузилмасида кўринарли жойни эгаллайди.
«Great British Nuclear» лойиҳасини амалга ошириш юқори тезликдаги темир йўл қураётган «HS2 Ltd» каби давлат компаниясига топширилиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter