Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британияда номаълум одамлар бир неча юз йиллик «Робин Гуд дарахти»ни кесиб ташлашди

Буюк Британияда номаълум одамлар бир неча юз йиллик «Робин Гуд дарахти»ни кесиб ташлашди

Фото: Jeff J Mitchell / Getty Images

Буюк Британияда номаълум шахслар мамлакатдаги энг машҳур Робин Гуд дарахтини кесиб ташлашди. Бу ҳақда Нортумберленд миллий боғи 28сентябрь, пайшанба куни ўзининг расмий сайтида маълум қилди, деб хабар бермоқда fontanka.ru.

«Афсуски, машҳур дарахт... тунда қулаб тушди. Бу атайин кесилган деб тахмин қилишимизга асосимиз бор», – дейишмоқда миллий боғ ходимлари.

Дарахтнинг ёши бир неча юз йилга тенг. У 1991 йилда «Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси» фильмида суратга олинганидан кейин машҳур бўлди. Афсонага кўра, деб ёзади РИА янгиликлари, Робин Гуднинг уяси Шервуд ўрмонидаги эман дарахтларидан бирида жойлашган эди, аммо суратга олиш учун улар Англия шимолидаги миллий боғдаги чинордан фойдаланишган. Ушбу чинор 2016 йилда Англияда «Йил дарахти» унвонини олди.

Полиция «қасддан вандализм ҳаракати» бўйича тергов бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг