Буйрагини «айфон»га алмаштирган йигит ногирон бўлиб қолди
Ван доим тенгқурларидан, замондан ортда қолмасликка тиришарди. Орзусини амалга оширишда «ёрдам берувчилар»ни эса интернетда топди.
«Айфон»ли бўлиш учун битта буйрагини сотишга аҳд қилганида 17 ёшли соғлом йигитча эди. Ҳозир 25 ёшда ва ногирон...
Яширин операцияни икки нафар жарроҳ ўтказди, улар Ваннинг битта буйрагини кесиб олиб, эвазига келишилган 22 минг юанни беришди. Йигитча операциядан чиқибоқ «iPhone 4» ва «iPad 2» сотиб олиб, сўнг уйига қайтди. Ота-она бехабар...
Аммо Ваннинг қувончи узоққа чўзилмади. Аҳволи кескин ёмонлашди, якка буйраги зўриқиб қолди. Сир очилди, унга буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Энди у ногирон. Тўшакка михланиб қолган, доимий қаровга муҳтож, қонини сунъий буйрак тозалаб беряпти.
Ўз вақтида ушбу воқеа Хитойда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Воситачилар ва жарроҳлар қамалиб кетди. Ваннинг оиласига етказилган зарар учун 1,47 миллион юан ундириб берилди. Бироқ тўлақонли ҳаётни энди унга ҳеч ким қайтара олмайди. Афсус.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter