Буркина-Фасода портлаш оқибатида олти бола ҳаётдан кўз юмди
Буркина-Фасо шимолидаги портлаш оқибатида олтита бола ҳалок бўлди, яна тўрт нафари жароҳатланди. Бу ҳақда бугун, яъни 2 август куни «Channels TV» хабар берди.
Порталнинг маълум қилишича, 1 август куни кундузи болалар мол боқиб юрганида йўлда қўлбола портловчи ускуна ишга тушган.
Полиция текширув ишларини олиб бормоқда.
Таъкидланишича, портлаш юз берган ҳудудда «Ал-Қоида» билан яқин алоқада бўлган JNIM террорчилик гуруҳи ҳаракат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter