Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун туғилган кунини нишонлаган Чарлз III рақамларда ва фотоларда

Бугун туғилган кунини нишонлаган Чарлз III рақамларда ва фотоларда

Буюк Британия қироли Чарлз III илк маротаба туғилгани кунини монарх мақомида нишонлади. Бугун, 14 ноябр куни у 74 ёшини қаршилади.

Чарлз Филипп Артур Жорж (тўлиқ номи) онаси Елизавета II вафотидан сўнг британ тахтига ўтирган.

Чарлз 1948 йили туғилган, тўққиз ёшида Уэлс шаҳзодаси мақомини олган. Кембриж университетини тамомлаган, гуманитар фанлар магистри. Флотда хизмат қилган, қирувчи самолёт ва вертолётни бошқара олади.

Хайрия ишлари билан мунтазам шуғулланиб келган — 420 дан зиёд хайрия ташкилотларининг президенти ёки ҳомийси саналади. Сиёсатга доим қизиққан — Вазирлар маҳкамаси йиғилишида сўнгги 300 йилда биринчи марта қатнашган қироллик оиласи аъзоси. 1969 йилдан буён Британия ҳамдўстлигининг 56 мамлакатидан 44 тасига ташриф буюрган.

Қирол ҳаёти — RTVI жамлаган суратларда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг