Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Грецияда журналистлар иш ташлашди

Бугун Грецияда журналистлар иш ташлашди

Фото: «GreekReporter.com»

Бугун, 27 ноябрь куни Грецияда журналистлар ўз ҳуқуқлари чекланишига норозилик сифатида 24 соатлик иш ташлаш эълон қилишди. Акцияга барча оммавий ахборот воситалари, телевидение ва бош котибиятнинг ахборот бўйича ходимлари, идораларнинг матбуот хизматлари қўшилди.

Иш ташлаш сабабли Грецияда радио ва телевидение янгиликлар дастурлари ишламаяпти, аксарият сайтлар янги контент билан тўлдирилмаяпти.

Биз бутун грек халқига, жумладан, ОАВ ходимларига ўз таъсирини ўтказаётган халққа қарши қаратилган чоралар ва кредиторлар билан меморандум мажбуриятларини қоралаймиз, — Греция матбуот ва ОАВ ходимлари касаба уюшмалари баёнотида шундай дейилади.

Қолаверса, журналистлар мамлакатда матбуот эркинлиги чекланаётганига ҳам эътиборни тортишмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг