Бугун Буюк Британиянинг янги бош вазири номи эълон қилинади
Британияда бугун, 23 июль куни янги бош вазир номи эълон қилинади.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Тереза Мэй расман эртага, 24 июлдан истеъфога чиқади. У 2016 йилнинг 13 июлидан бери Буюк Британияни бошқариб келаётганди.
Консерваторлар икки номзод орасидан бирини бугуноқ танлашлари шарт. Бири — евроскептик (Brexit тарафдори), Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон, иккинчиси — Британия ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант.
Жами 13 номзод бор эди, 11 таси курашдан чиқиб кетди. Жонсон ёки Ҳант? Британ букмекерлари Жонсоннинг имкониятларини юқори баҳолашяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter