Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Австралия тарихидаги энг қайноқ кун бўлди

Бугун Австралия тарихидаги энг қайноқ кун бўлди

Фото: «Atr.ua»

Ўрмон ёнғинларидан тинкаси қуриган Австралияда бугун, 18 декабрда бутун метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ кун кузатилди. «Euronews» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича ўртача +40,9 даражани ташкил этган.

Метеоролог Дин Нарраморнинг айтишича, олдинги рекорд 2013 йил 7 январидан бери сақланиб турганди. Энг хавотирли жиҳати, ҳаво тафти яқин кунларда янада ошиши эҳтимоли бор. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво 40 даражагача, бошқа бир жойларида эса 45 даражагача максимумга етган.

Жазирама ҳаво одамлар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам бирдек хавфли. Жазирама намликнинг камлиги ва кучли шамол билан бирга кечмоқда. Метеорологларнинг таъкидлашларича, интиҳосига етиб бораётган 2019 йил Австралия учун охирги юз йилликдаги энг қурғоқчил йил бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг