Британиялик ишсиз бир кечада бойиб кетди
50 ёшли Мартин Гилби уйида сабзи тугаб қолгани сабабли ярим тунда дўконга боришга мажбур бўлади.
Бироқ, дўконга келганида, пластик картадан тўлов қилиш учун камида 3 фунтга товар сотиб олиш кераклиги маълум бўлади. Сабзи нархи арзонроқ бўлгани сабабли сотувчи унга харидни амалга ошириш учун етарли маблағ тўплаш мақсадида лотерея чиптасини қўшиб олишни таклиф қилади.
Лотарея ўйналадиган куни Гилби, бирон бир нарсани ютганлигини текширишга қарор қилади. Миллий лотерея дастуридан фойдаланиб, чипталар рақамини сканердан ўтказади ва тўсатдан ютуқ миқдори 119 151 фунт (тахминан 163 000 доллар) эканлигини кўради.
Бу тизимдаги носозлик деб, дастурни ўчириб ташлайди ва уни яна смартфонга юклайди. Аммо чипта яна текширилганда шунча миқдордаги ютуқни кўрсатади.
«Бу хато эмаслигига амин бўлганимда, ҳаяжондан терлаб кетганимни сездим ва дарҳол Трейсини чақирдим», деди Мартин Гилби.
2019 йилда у COVID-19 пандемияси туфайли ишсиз қолган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter