Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда хунрезликда гумонланувчи шахс қўлга тушди

Британияда хунрезликда гумонланувчи шахс қўлга тушди

Фото: «AP Photo / Matt Dunham»

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида пичоқ билан ҳужум қилганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди, дейилади Уэст-Мидландс полицияси баёнотида.

6 сентябрь куни Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида бир неча киши ҳужум натижасида пичоқдан жароҳатлангани тўғрисида хабар бергандик.

«Биз Бирмингемда пичоқ билан қилинган қатор ҳужумларда алоқадорликда гумон қилинувчи шахсни қўлга олдик. Гумонланувчи шахс маҳаллий вақт билан тахминан соат 4:00 (8:00 т.в.)да ҳибсга олинди. Детективлар айбдорни қўлга тушириш учун туни билан ишлашди», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, қўлга олинган шахс 27 ёшлардаги йигит бўлиб, ҳозирги вақтда ҳибсда сақланмоқда.

Якшанба куни кечаси Бирмингемда номаълум кимса пичоқ билан бир неча кишига ташланган. Маҳаллий полиция сал кейинроқ ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлгани ва етти киши жароҳатланганини маълум қилди. Икки киши оғир аҳволдалиги айтилмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу ҳужумнинг терроризм билан боғлиқлиги йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг