Британияда миллий мотам эълон қилинди
Аввалроқ қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп 100 ёшида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Британияда 9 апрелда қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филиппнинг вафот этиши муносабати билан миллий мотам эълон қилинди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Aмалдаги монархнинг турмуш ўртоғи билан хайрлашишнинг расмий даври 20 кун давом этади. У қироличага уйланганига 73 йилдан ошди ва 99 ёшида вафот этди.
16 февраль куни Филипп шифохонага ётқизилганди, бундан бир неча кун олдин у соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилганди. Хабарларга кўра, шифохонага ётишига янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлмаган бошқа юқумли касаллик сабаб бўлган. Филипп ҳам, Елизавета II ҳам COVID-19га қарши эмланишган.
1 март куни Филипп сурункали юрак хасталиги билан боғлиқ текширув учун Авлиё Варфоломея госпиталига кўчирилган. Икки кундан сўнг юрагини операция қилишди. 16 март куни Британия маликасининг турмуш ўртоғи шифохонадан чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter