Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия ва Франция ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради — Politico

Британия ва Франция ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради — Politico

Фото: УП

Россия томонидан кутилаётган таҳдидлар фонида Буюк Британия ва Франция янги ҳарбий шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico манбаларга асосланиб хабар берди.

Газета ёзишича, Британия мудофаа вазири Жон Ҳили «душман субъектлар» таҳдиди ошиб бораётган вазиятда 2010 йилда Лондон ва Париж ўртасида имзоланган мудофаа шартномаси — Ланкастер келишувини қайта кўриб чиқиш режалаштирилаётгани ҳақида баёнот берди.

Шартноманинг янгиланган матни Британия ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган, дейилади хабарда.

Расмийлардан бири изоҳлашича, бу режалар Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг «дипломатияда мудофаа ролини ошириш»га интилиши, қолаверса, Лондон ва Европа Иттифоқи муносабатларини кучайтириш истагидан далолат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг