Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия Европа иттифоқидан 2020 йил 31 январида чиқиб кетади — Борис Жонсон

Британия Европа иттифоқидан 2020 йил 31 январида чиқиб кетади — Борис Жонсон

Фото: «Strelci»

Лондонда ўз сайловчилари қаршисида нутқ ирод этган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Европа иттифоқини Британия тўлиқ таркибда 2020 йилнинг 31 январь куни тарк этишини маълум қилди.

«Биз Brexitни белгиланган муддатда — 31 январь куни ҳеч қандай «лекин», «агар», «бўлиши мумкин»ларсиз тарк этамиз» — деди Борис Жонсон.

Жонсоннинг таъкидлашича у ва Консерваторлар партиясининг сайловлардаги ғалабаси Brexit масаласи бўйича қайта референдум ўтказишга эҳтиёж қолмаганини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг