«Брексит»дан сўнг биринчи марта Британия бош вазири ЕИ саммитида қатнашди

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашувига кутилмаганда Кир Стармер ташриф буюрди. Бу ҳақда BILD хабар берди.
Британия бош вазири мудофаа масалаларида ҳамкорлик ўрнатмоқда.
«Биз НАТОни қўллаб-қувватлаш учун ЕИ ва Буюк Британия ўртасида оламшумул шерикликка асос солмоқчимиз», — деб баёнот берди Стармер.
Европа кенгаши раиси Антониу Коштанинг айтишича, май ойида Буюк Британияда қўшма саммит ўтказилиб, Путиннинг тажовузкор хатти-ҳаракатларидан ҳимояланиш муҳокама қилинади. Стармер ҳам Европа Россия томонидан бўладиган қўпорувчиликлардан ҳимояланиши шарт деб ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter