Бразилия президенти Путин ҳақидаги гапидан қайтди
Россия етакчиси Владимир Путинни навбатдаги G20 саммитига таклиф қилишни ваъда берган Бразилия президенти Луис Инациу Лула да Силва ўз сўзидан қайтди. Бу ҳақда Бразилиянинг G1.Globo портали хабар берди.
Қайд этилишича, Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) ҳибсга олиш ҳақидаги ордери уни ўйлантириб қўйган.
Бразилия раҳбари Путиннинг ташрифи чоғида ҳибсга олиниши ҳақидаги қарорни ҳукумат ёки парламент эмас, балки судлар қабул қилишини таъкидлаб, аввал берган ваъдасини ўзгартирган.
Аввалроқ Бразилия раҳбари 2024 йилда БРИКС ассоциацияси (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) саммитида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюриш ниятида эканлиги маълум бўлган эди. Сиёсатчи россиялик ҳамкасбининг Бразилиядаги G20 саммитига келишидан умидвор эканини ва «Путин Бразилияга бемалол келишини» таъкидлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter