Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия президенти Болсонаруда коронавирус симптомлари аниқланди

Бразилия президенти Болсонаруда коронавирус симптомлари аниқланди

Фото: РБК

Бразилия президенти Жаир Болсонаруда коронавирус симптомлари аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Буни «CNN Brasil»га берган интервьюсида маълум қилган сиёсатчи барча учрашувларни бекор қилиб, гидроксихлорохин қабул қилишни бошлаган.

65 ёшли Болсонарунинг айтишича, унинг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилиб, кислород даражаси 96 фоизгача тушиб кетган, шунинг учун у гидроксихлорохин қабул қиляпти. (Гидроксихлорохин коронавирусга қарши яхши самара бермагани учун ЖССТ унинг устидаги синовларни тўхтатган — таҳр.).

Президентда касаллик симптомлари аниқланганидан сўнг унинг шу ҳафтадаги барча учрашувлари бекор қилинди.

Болсонару коронавирусга топширган янги тестининг натижалари сешанба куни чиқади, магнит-резонанс томография унинг ўпкасида муаммолар йўқлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Жаир Болсонару коронавирусга қарши кескин чоралар кўрилишига қарши сиёсати билан тилга тушган. Шахсан ўзи ҳам орадаги масофани сақлаш, ниқоб тақиш каби оддий қоидаларга амал қилмай одамлар орасига кириб бориши кўп кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг