Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BP «Роснефт»дан воз кечди

BP «Роснефт»дан воз кечди

Фото: «Getty Images»

Британиянинг ВР (2001 йилгача — «British Petroleum») компанияси Россиянинг «Роснефть» компанияси акциядорлик капиталидан чиқишини эълон қилди.

BP 2013 йилдан буён «Роснефт»нинг 19,75 фоиз акцияларига эгалик қилган.

Бундан ташқари, BP бош директори Бернард Луни «Роснефть» директорлар кенгашини тарк этди. «Роснефт»нинг BP томонидан тайинланган директори, BP гуруҳи собиқ ижрочи директори Боб Дадли ҳам директорлар кенгашидан чиқди.

ВP «Роснефть» билан биргаликдаги бошқа корхоналарини ҳам тарк этди, дейилади компания баёнотида.

BP раиси Ҳелге Лунд таъкидлашича, Украина атрофидаги вазият туфайли BP директорлар кенгаши «бизнинг «Роснефть» — давлат корхонаси билан ҳамкорлигимиз» шунчаки давом этиши мумкин эмас, деган қарорга келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг