Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозори чаққон суратлар. Машҳур рассом нималарга ишора қилмоқда? (фото)

Бозори чаққон суратлар. Машҳур рассом нималарга ишора қилмоқда? (фото)

Игорь Морски чизган сурат

Польшалик рассом Игорь Морски (Igor Morski) чуқур рамз ва теран тимсоллар акс этган суратлари, сюрреализм йўналишидаги ижодий ишлари билан тилга тушган. Анъанавий рангтасвир, фото ва кўп ўлчамли замонавий технологиялардан фойдаланиб яратилган суратларнинг бозори ҳам чаққон: муаллифнинг ижодий ишлари ҳали бўёғи қуримасдан «Newsweek», «Businessweek», «Wprost» каби журналлар, нуфузли электрон нашрларда чоп этилади.

Инсониятнинг очиқ яралари, оғриб турган жароҳатлари акс этган суратларни ҳар бир томошабин ўзича тушунади. Сиз ҳам Игорь Морски чизган суратлар мағзини чақиб кўринг-а, азиз муштарий!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг