Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошсиз топилган россиялик иши бўйича тафсилотлар очиқланди

Бошсиз топилган россиялик иши бўйича тафсилотлар очиқланди

Фото: «Rambler.ru»

Бошсиз топилган омсклик Дмитрий Фёдоров иши бўйича тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда 5 март, пайшанба куни Транспорт тергов қўмитаси расмий маълумотига таяниб «Rambler.ru» хабар берди.

Маҳкаманинг маълум қилишича, Фёдоров темир йўл ёнида турган. Таъкидланишича, унга яқинлашиб келаётган машинист огоҳлантирувчи сигнал берган, бироқ россиялик эътибор бермаган. Электричка жуда яқин қолганда, Фёдоров поезд остига қадам қўйган ва машинистнинг шошилинч тўхташи ҳам уни босиб кетишдан асраб қололмаган.

Бироқ Фёдоровнинг ўзини поезд остига ташлагани суратга олинган видео мавжуд эмас, чунки электричкада видеорегистратор ўрнатилмаган. Одамнинг темир йўлга яқинлашаётгани тасвирга олинган видео ҳам йўқ.

Устига-устак, Транспорт тергов қўмитаси хабарига кўра, ҳалок бўлган одамнинг қонида алкоголь ва гиёҳванд моддалар аниқланмаган.

Декабрнинг охирида хабар қилинишича, Омскдаги темир йўлда 25 ёшли Фёдоровнинг бошсиз танаси топилган. Ўлимидан бир неча кун олдин у полиция ходимлари унга гиёҳванд модда «ташлаб қўйганини» хабар берганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз жонига қасд қилиш тахминини ҳам илгари сурганди. Кейинчалик терговчилар Фёдоровнинг поезд ғилдираклари остида ҳалок бўлганини маълум қилишди.

2019 йил 18 декабрь куни Фёдоров видео мурожаат орқали 15 декабрь куни кўчада унинг ёнига икки нафар Росгвардия ходими келганини, уни гиёҳванд модда тарқатганликда гумон қилганини маълум қилади. Текширув вақтида улардан бири Фёдоровнинг курткаси чўнтагига қўлини солади ва у ердан битта, иккинчи чўнтагидан яна тўртта ўралган моддани чиқаради, деб таъкидлаган Фёдоров. У фойдаланувчилардан ушбу воқеани оммалаштириш учун ёрдам сўраган ва бундай ҳолатга ҳамма тушиб қолиши мумкинлигин айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг