Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошини игна тешиб ўтган 3 ёшли қизча тирик қолди

Бошини игна тешиб ўтган 3 ёшли қизча тирик қолди

Фото: International Journal of Pediatric Otorhinolaryngology Case Reports

АҚШнинг Юта штатида 3 ёшли қизчанинг миясини тикув игнаси тешиб ўтишига қарамай, тирик қолди, дея хабар берди «Lenta».

Қизалоқ ўйнагани қўшнисининг уйига чиққан, каравотда сакраган ва катта тикув игнасини сеҳрли таёқча деб тасаввур қилган. Бехосдан қиз қоқилиб, полга йиқилган. Игна боланинг оғзидан кириб, энсасидан тешиб чиққан.

Қизчани шу заҳоти шифохонага олиб боришган. Шифокорлар компьютер томография қилишган. Унга кўра, игна гипофиз ва таламуснинг орасидан ўтиб, миянинг ўртасига етган. Шундан сўнг докторлар игнани олиб ташлашга муваффақ бўлишган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, игна ҳаётий муҳим аъзоларга шикаст етказмаган. Улар бундай ҳодисага биринчи бор дуч келиб туришганини тан олишиб, қизчани «дунёдаги энг омадли инсон» деб аташди.

Орқамияни ҳимояловчи суюқлик боланинг бурнидан оқиб чиққан. Уни тўхтатиш учун саккиз кунга қизчага дренаж ўрнатишди. Икки ҳафтадан сўнг боланинг соғлиги тикланиб, шифохонадан чиқди. Ота-онасига келгусида асоратларнинг олдини олиш учун қизчанинг бошини авайлашни тайинлашди.

Шифохонада ётганда қизчанинг ҳаётига хавф солувчи бактериал менингитни бошидан ўтказган. Бироқ, шифокорларнинг сўзларига кўра, бу шунчаки кичик асорат бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг