Бошидан ўтган табиб. Жонсон Трампга «тезроқ оёққа туриши учун» нима қилиши кераклигини айтди
Коронавирус билан касалланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг аҳволини изоҳлаб, америкалик етакчи «тезроқ оёққа туриши учун» нима қилиши кераклигини айтди.
Британия бош вазирининг сўзларига кўра, ҳаммаси жойида бўлади. Чунки Трампга энг яхши парвариш ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Президент Трамп яхши бўлишига ишонаман. Унга энг яхши парвариш кўрсатилмоқда... Энг муҳими — шифокорларнинг маслаҳатларига амал қилиш. У эса ажойиб тиббий хизматга эга», — дея таъкидлади Жонсон.
Буюк Британия бош вазирида март ойининг охирларида COVID-19 аниқланган. У госпиталда етти кун қолган, шундан уч кунини реанимацияда ўтказган. Ҳозир, Жонсоннинг айтишича, касаллик асоратларидан қийналмаяпти ва инфекциядан бутунлай тузалган.
2 октябрда Оқ уй раҳбари янги типдаги инфекцияга топширган охирги тести мусбат чиққанлигини маълум қилди. Унинг рафиқаси Меланья ҳам касалликка чалинди. Америка президентининг сўзларига кўра, улар карантинга кетишган. Давлат раҳбари иштирокидаги барча сайловолди тадбирлари кейинга қолдирилиши ёки онлайн-форматда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter