Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Борш учун Россия ва Украина ўртасидаги курашга поляклар ҳам қўшилди

Борш учун Россия ва Украина ўртасидаги курашга поляклар ҳам қўшилди

Фото: «Wums.ru»

Боршнинг келиб чиқиш борасидаги Россия ва Украина баҳсига поляклар ҳам қўшилди: улар ҳам ушбу таомни ўзлариники деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда «The Times» хабар берди.

Баҳс-мунозаралар Киев боршни Украина анъанавий таоми сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишни сўрагандан сўнг бошланди. Бундан ташқари, «борш учун кураш» ижтимоий тармоқларда тез-тез кузатилмоқда. Мисол учун, «The Times»нинг ёзишича, «Twitter»да украиналик фойдаланувчилар шўрва рецептини келтирган россиялик аккаунтларнинг остида ғазабли изоҳларни қолдирмоқда.

Газета, шунингдек, борш — бир қатор славян халқлари миллий ошхонасининг ажралмас қисми ҳисобланишини таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда XVI асрга оид манбаларда келтирилган. «The Times»нинг ўқувчилари эса, аксинча, боршни полякларники деб тан олишни таклиф қилишмоқда. Айрим фойдаланувчиларнинг фикрича, аслида Варшава Москва билан Киев ўртасидаги мунозараларга аралашиши керак. Чунки «полякларнинг борши анча яхшироқ».

7 октябрь куни Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги ҳузуридаги номоддий маданий мерос бўйича экспертлар кенгаши навбатдаги йиғилишда Украина боршини номоддий маданий мерос элементлари миллий рўйхатига киритишни таклиф қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг