Боррел: «Лавровга қарши санкциялар унинг Женевага келишини тақиқламайди»
Европа иттифоқи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши қўллаган санкциялар унинг ишчи сафарлари тақиқланишини кўзда тутмайди. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни ЕИ хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел баёнот берди.
«Женевага иш юзасидан келиш тақиқланмаган», — деди у матбуот анжуманида Сергей Лавровнинг Швейцарияга боролмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
«Дипломатик сафарлар учун истиснолар (санкциялар доирасида — таҳр.) бор. Бироқ у таътилини ўтказиш учун келолмайди», — тушунтирди Боррел.
Маълумот учун: Россия ташқи ишлар вазири 28 февраль ва 1 март кунлари БМТнинг олий даражадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессияси ва қуролсизланиш бўйича конференциясида қатнашиши режалаштирилганди.
Бироқ, РФнинг Швейцариядаги элчихонаси маълум қилишича, Лавровнинг Женевага сафари, унинг самолётига ЕИ осмонида учиш тақиқлангани боис, бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter