Борис Жонсон Brexit бўйича захира режасини ишга солди
Агарда Европа итифоқи унинг мамлакат блокни тарк этиши ҳақидаги таклифини қабул қилмаса, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонда иккинчи режа ҳам бор. Бу ҳақда «Bloomberg» ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Бэкстоп режими, яъни Жонсонинг захира режасига кўра, Brexit дан сўнг британлар бутунлай орани очди қилиб кетмайди — Шимолий Ирландия муайян муддатга ЕИ ягона бозори ва Божхона иттифоқининг бир қисми бўлиб қолавериши мумкин.
Бунгача Европарламент Жонсон Британияни ЕИ таркибидан чиқариш шартлари бўйича киритган таклифни муаммоли вазиятларга ечим йўқ дея қайтарган эди.
Бунга жавобан, 2 октябрь куни Борис Жонсон агарда ЕИ таклиф этилаётган шартларга кўнмаса, Brexit «қаттиқ» сценарий бўйича давом этишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter