Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгарияда тамаки тутатишга қисман рухсат берилади

Болгарияда тамаки тутатишга қисман рухсат берилади

Фото: «Анадолу» ахборот агентлиги

Болгарияда демография сиёсатига масъул бош вазир муовини Валерий Симионов 2010 йилда ёпиқ масканларда тамаки чекиш бўйича ўрнатилган тақиқнинг қисман олиб ташланишини билдирди. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бош вазир муовини Болгария телевидениесига интервью бера туриб, тамаки чекишга қўйилган тақиқ туризм мавсумида қисман олиб ташланиб, ресторан, бар, кафеларнинг айрим бўлимларида чекишга рухсат этилишини айтди.

Бош вазир муовинининг бу таклифини мудофаа вазири Красимир Каракачанов ҳам қўллаб-қувватлаган. «Шундай йўл тутсаккина туризм мавсумида ютқазмаймиз», – дея бош вазирнинг сўзини тасдиқлаган Красимир Каракачанов.

Болгарияда тамаки чекишга тақиқ қўйилган дастлабки йилларда аҳоли тақиқни олиб ташлаш учун турли йўлларни ахтарган, лекин бунинг уддасидан чиқмаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг