Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғдан топилган адашган «кучукча» бошқа ҳайвон бўлиб чиқди

Боғдан топилган адашган «кучукча» бошқа ҳайвон бўлиб чиқди

фото: 120.su

Австралиялик Брайта исмли аёл эрталаб боғда қандайдир ҳайвоннинг инграшини эшитди ва ташқарига чиқиб овоз келаётган томонга юрди. Ҳеч қанча юрмасдан кичкина «кучукча»ни кўриб қолди, у жароҳат олган  эди.

Шифокор «кучук»чани текширувдан ўтказаркан, нимадир нотўғри эканлигини сезди ва ундан ДНК намунасини олди. Бир неча ҳафта ўтгач, натижа келди –  адашган ҳайвон умуман ит эмас, балки ёввойи ҳайвон – динго эканлиги аниқ бўлди.

Энди ёш динго яшаш учун қўриқхонага кетади. Айтганча, ёш динго ҳақиқий жангчи бўлиб чиқди – унинг танасидаги яралар шунчаки жароҳат эмас эди. Яъни шифокорлар дингони бургут ўғирлаб кетган ва кичкинтой йиртқичнинг тирноқларидан қутулишга муваффақ бўлган, деган хулосага келишди. Жароҳати чуқур бўлишига қарамай ёш динго анча йўл босиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг