Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича муҳим ҳужжатни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича муҳим ҳужжатни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Бу 2023 йил октябр ойида Исроил ва ҲАМАС ўртасида жанглар бошланган, Ғазодаги аёвсиз урушдан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланган биринчи шундай чақириқдир.

Илгари АҚШ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига қарши чиққан бўлса, бу сафар Вашингтон вакили овоз беришда бетараф қолди.

Ўтган ҳафта Россия ва Хитой ҳам АҚШ таклиф қилган Ғазо секторидаги вазият бўйича резолюцияни блоклаган. Унда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талаби ҲАМАС томонидан гаровга олинган исроилликларнинг озод этилиши билан боғланган.

Душанба куни қабул қилинган резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари томонидан таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам БМТ Бош ассамблеяси Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция қабул қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг