БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластиннинг аризасини рад этди
БМТ Хавфсизлик кенгаши қўмитаси Фаластинни халқаро ташкилот (БМТ)га тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисидаги фаластинликларнинг янги аризасини қабул қилмади. Гарчи қўмита аъзоларининг учдан икки қисми фаластинликларнинг аризасини ёқлаган бўлса-да, беш нафар аъзоси уларга қўшилмади. Бу ҳақда айни пайтда Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Малтанинг БМТдаги доими вакили Ванесса Фрейзер баёнот берди.
Амалдаги қоидаларга кўра, қўмита БМТга аъзолик тўғрисидаги аризани фақат консенсус асосида (бир овоздан) қабул қила олади. Бу шуни англатадики, қўмита фаластинликларнинг аризасини овозга қўйиш учун тавсия бера олмайди. Айни БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳар бир аъзоси кўриб чиқиш учун тегишли резолюцияни киритиш ҳуқуқига эга.
Дипломатларга кўра, келаётган ҳафтада Жазоир шундай резолюцияни тақдим этишни режалаштиряпти, бироқ уни Исроилнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги яқин иттифоқчиси — АҚШ вето билан тўхтатиши мумкин. АҚШ ва яна айрим давлатлар фаластинликлар аввало Исроил билан тинчликка эришиши шарт, деган талабни қўйишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter