БМТ жаҳонга хавф солиши кутилаётган янги муаммодан огоҳлантирди
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти озиқ-овқат инқирози хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Ҳужжатда айтилишича, 30-50 йил аввалга қараганда табиий офатлар сони уч баравар кўпайган. Ташкилот аниқлик киритишича, бундай офатлар, масалан, ҳаддан ташқари кескин об-ҳаво ҳодисалари, ўрмон ёнғинлари ёки зараркунандалар саналади.
Улар зарарнинг қарийб 63 фоизини қишлоқ хўжалигига беришлари таъкидланган.
БМТ вакиллари коронавирус пандемиясининг янги тури глобал озиқ-овқат тизимига салбий таъсир кўрсатиб, инқироз хавфини оширганини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter