БМТ дипломати ўз уйида ўлик ҳолда топилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дипломати Манхэттендаги квартирасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
Полициядаги манбаларга кўра, марҳум 38 ёшли аёл бўлган. У доимий миссияда ишлаган давлат айтилмаган. Унинг фуқаролиги тўғрисида маълумот берилмаган.
Газетанинг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳозирда бу қотиллик эканлигини қайд этишмаяпти. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд экспертизаси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter