Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби Львовга келди

БМТ бош котиби Львовга келди

Фото: Media.az

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Украинанинг Львов шаҳрига келди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Гутерриш эртага, 18 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади. Шундан сўнг Одессага, портлардан бири билан танишиш учун йўл олади.

22 июл куни Истанбулда Россия ва Украина Туркия ва БМТ билан Қора денгиз портларини очиш борасида битимга келишганди. Унинг шартларига кўра, кемаларда юк ташилаётган пайтда Россия портларга ҳужум қилмайди, Украина эса бу кемаларни ўз ҳарбий кемалари ёрдамида миналаштирилган сувлардан олиб ўтади.

Россия қамал қилиши оқибатида глобал озиқ-овқат инқирози юзгага келган украин портларидан Украина 20 млн тонна дон олиб чиқиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Россия глобал озиқ-овқат инқирози сабабчилари сифатида Ғарб мамлакатлари ва улар қўллаган санкцияларни кўрсатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг