БМТ Бош ассамблеяси Россия бўйича резолюция қабул қилди — 5 мамлакат қарши овоз берди
БМТ Бош ассамблеяси Россиядан Украинада куч ишлатишни бас қилиш ва қўшинни олиб чиқиб кетиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Резолюция қабул қилинишини ёқлаб 141 мамлакат овоз берди.
Қаршилар — 5 мамлакат (Россия, Беларусь, Сурия, КХДР, Эритрея).
Бетарафлар — 35 мамлакат (Хитой, Ҳиндистон, ЖАР, Қозоғистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Куба ва бошқалар).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter