Бишкекдаги портлашда бир аёл ҳалок бўлди, етти нафар бола жароҳатланди (видео)
Қирғизистон пойтахти марказидаги кафеда учта кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 13 киши жароҳатланди, деб хабар қилди «Sputnik».
«Ёнғин вақтида фастфуд ходимаси воқеа жойида ҳалок бўлди. Жами 13 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари болалар. Шифохонага 6 киши ётқизилди, қолганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шифохонанинг умумий жонлантириш бўлимига икки киши ётқизилди, ташхис: тананинг 25-30 фоиз куйиш, аҳволи оғир. Шифохонанинг куйиш бўлимига 3 киши тананинг 5-13 фоиз куйиши билан ётқизилди, аҳволи ўрта», — дейилган хабарда.
Бугун, 8 ноябрь куни Чуй ва Эркин шох кўчаси кесишмасидаги кафе ёниб кетди. Гувоҳлар учта кучли портлаш юз бергани ҳақида айтишди. Милиция камида иккита портлаш ҳақида хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, газ балонлар портлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter