Бишкекда 2019 йили метробуслар ишга тушади
Қирғизистон пойтахти Бишкекда метробуслар — тезюрар автобуслар пайдо бўлади. Бу ҳақда «Delo.kg» хабар берди.
Бишкек шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетованинг журналистларга маълум қилишича, метробуслар линияси бутун шаҳарни кесиб ўтади. Ҳар бир автобус соатига 40-60 километр тезликда, 2-3 дақиқа оралиқда, яъни метро каби ҳаракатланади.
Шаҳар ҳокимлиги тезкор жамоат транспортини 2019 йилда ишга туширишга ваъда берди.
Таъкидлаш керакки, метробуслар дунёнинг қатор шаҳарларида, масалан, Лос-Анжелес, Буэнос-Айрес, Хайфа, айниқса, Истанбулда анча оммалашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter