Бир йилда қарийб 6000 та анъанавий Хитой табобати клиникаси қурилди
Хитой тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилда 6000 дан зиёд анъанавий Хитой табобати клиникасини барпо этди, дея хабар берди Анъанавий Хитой табобати давлат маъмурияти.
Анъанавий Хитой табобати клиникалари бутун мамлакат бўйича қишлоқ ёки жамоат соғлиқни сақлаш жамоат марказларининг 74 фоизида мавжуд эди. Маъмурият раҳбари Юй Уэньминнинг сўзларига кўра, мамлакат Хитой ва Ғарб табобати ютуқларидан фойдаланадиган онкологик касалликларни назорат қилиш дастурини ишга туширди.
Маъмурият 2020 йилда замонавий хизматлар ва интернетга асосланган хизматлардан фойдаланган ҳолда реабилитация терапиясини тақдим этишни режалаштирмоқда. «REGNUM»нинг ёзишича, Хитой давлати анъанавий Хитой табобатини ривожлантириш учун фаол сармоя ажратмоқда, мамлакат ичида ва хорижда марказлар барпо этмоқда. Жумладан, шу йўл билан сайёҳларни жалб қилиб, мамлакатда қашшоқликни бартараф этишни кўзламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter