Бир неча давлат фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланиши мумкин
Вашингтонда фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган давлатлар рўйхатини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тақиқ америкалик ҳамкасблари билан маълумот ва ҳужжатларни «баҳам» кўришни истамаган давлатларга нисбатан қўлланилади.
Ҳозирда бундай тақиқга тушиб қолиши мумкин бўлган давлатлар сони бешта дея таҳмин қилинмоқда. Дональд Трамп маъмуриятининг фикрича, давлатга киришни тақиқлаш юқоридаги муаммонинг энг самарали ечими ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШ ҳукумати тақиқларни бир вақтнинг ўзида барча давлатга нисбатан қўлламоқчи эмас. Чеклов чоралари ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ва АҚШ билан мулоқот қилишга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter