Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир кунда ҲАМАСнинг тўрт етакчиси ҳалок бўлди

Бир кунда ҲАМАСнинг тўрт етакчиси ҳалок бўлди

Исроил армияси душанба куни Ғазо секторида қуруқликдаги операцияда ҲАМАС гуруҳининг тўрт нафар юқори мартабали раҳбарларини йўқ қилганини маълум қилди.

Улар ўз баёнотида ўлдирилган ҲAМAС аъзоларининг қуйидаги исмларини келтирган:

Жамил Баба, ҲAМAСнинг марказий бригадасидаги денгиз кучлари қўмондони;
Муҳаммад Сафадий, танкга қарши ракета бўлинмаси командири;
Мувоман Ҳижозий, ҲAМAСнинг танкга қарши ракета бўлинмаси жангчиси;
Муҳаммад Aвдаллоҳ, ҲАМАС ишлаб чиқариш бўлимининг катта ходими.

Шунингдек, Исроил ҳарбийлари «жангарилар инфратузилмасини, жумладан, танкга қарши ракета учириш қурилмалари ва бошқа учириш майдончаларини йўқ қилгани»ни иддао қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафтача аввал ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондони Aйман Нофал Ғазо секторида Aл-Бурайж лагери яқинида ўлдирилгани айтилганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг