Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир балоси бўлмаса… Медведев Си Цзинпин билан учрашди

Бир балоси бўлмаса… Медведев Си Цзинпин билан учрашди

Бугун Хитой раҳбари Си Цзинпин Пекинда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

Маълум қилинишича, Медведев Пекинга Хитой Коммунистик партияси таклифига биноан келган. Учрашув Дяоюйтай давлат қароргоҳида бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар Россия-Хитой кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва икки давлат ўртасидаги бугунги муносабатларга юқори баҳо бердилар. Шунингдек, томонлар постсовет ҳудудидаги, жумладан, Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилишган.

Медведев ва Хитой раҳбари энг долзарб глобал муаммоларга ёндашувлари бир-бирига мос келишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг