Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс коронавирусни қачон енгишимизни яшириб ўтирмади

Билл Гейтс коронавирусни қачон енгишимизни яшириб ўтирмади

Фото: «РИА Новости»

Коронавирус пандемиясини фақат икки ярим йилдан кейингина тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблайди «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс.

«Биз, бой олам буни асосан 2021 йилнинг охирида, бутун дунё эса 2022 йилнинг охирида енгади, деб ўйлайман», — деди у «Wired»га берган интервьюсида.

Шу билан бирга, миллиардернинг сўзларига кўра, пандемия безгак, полиомиелит ва ОИВга қарши курашиш учун дориларни излаб топиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириб юборди.

«2020 йилнинг бошларида бўлган ҳолатга қайтишимиз учун бир неча йиллар керак бўлади. Тўғри, бу Биринчи жаҳон уруши ёки Иккинчи жаҳон уруши эмас, лекин бутун тизим учун салбий зарарларини таққосласа бўлади», — дея таъкидлади Гейтс.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг