Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашмоқда
Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашишларини эълон қилишди.
«Ўзаро муносабатларимиз устида кўп мулоҳаза қилиб, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қилдик», дея маълум қилишди Гейтс ва унинг рафиқаси қўшма баёнотда.
Гейтснинг айтишича, 27 йиллик турмушда улар уч нафар ажойиб фарзандни вояга етказишган ва бутун дунёда фаолият юритадиган йирик хайрия жамғармасини яратишган.
«Биз жамғарма устида биргаликда ишлашда давом этамиз, аммо энди ҳаётимизнинг ушбу босқичида эр-хотин сифатида ўсишимиз мумкинлигига ишонмаймиз», деди у.
Ажралишнинг молиявий томони ошкор қилинмаган.
Гейтс дунёнинг энг бой кишилари бешталигига киради, унинг бойлиги 130 миллиард долларга баҳоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter