Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс 24 йиллик ўрнини бўшатиб берди

Билл Гейтс 24 йиллик ўрнини бўшатиб берди

«Forbes» журнали «АҚШнинг энг бой 400 кишиси» рейтингини эълон қилди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Қарийб чорак аср давомида рейтингда етакчилик қилиб келаётган «Microsoft» компанияси асосчиси Билл Гейтс ўз ўрнини «Amazon» раҳбари Жефф Безосга бўшатиб берди.

АҚШнинг энг бой одами сифатида бир йилда бисотини 78,5 миллиардга оширган ва жами бойлиги 160 миллиард долларга етган Жефф Безос тан олинди. 24 йил мобайнида рейтингни бошқариб келган Билл Гейтс 97 миллиард доллар билан икинчи ўриндан жой олди.

«Forbes 400»нинг ўтган йилги жами бойлиги 2,7 триллион доллар эди. Бу йил бу кўрсаткич 2,9 триллионга етди. 

«Berkshire Hathaway» эгаси Уоррен Буффет 88,3 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўринни забт этди.

«Facebook» асосчиси Цукерберг 10 йилда 10 миллиард доллар йўқотди. У  61 миллиард доллар билан тўртинчи ўринга лойиқ топилди.

Бешинчи ўрин 58,4 миллиард долларга эга «Oracle» асосчиси Ларри Эллисонга насиб этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу рейтингда қуйи поғонага тушиб қолгани ва ундан чиқиб кетишига оз қолгани ҳақида ёзган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг