Бэтменнинг бэтмобили сотилмоқда. Унга араб шаҳзодаси даъвогар
1989 йилда Тим Бертоннинг «Бэтмен» фильмида суратга тушган машҳур бэтмобиль сотувга қўйилди. Бу ҳақда «Авто24» хабар бермоқда.
Айни дамда Литвада автомобилни тўлиқ реставрация қилиш ишлари якунланган. Машинанинг эгаси Андрей Жазовскийнинг айтишича, у 7 йил аввал учта нусхадан бирини «Warner Brazers» студиясидан сотиб олган. Уни реставрация қилиш ишлари Литвада бўлгани туфайли машина ҳозир ўша ерда сақланмоқда.
Реставрация жараёнида машинага «Бэтмен»ни суратга олиш чоғида ишлатилган барча деталлар ўрнатилган. Хусусан, пулемётлар кўтарилади, «реактив» двигатель олов отади, барча тугмалар ёнади ва ишлайди.
Шундай ҳолатда бэтмобиль 300 минг еврога баҳоланмоқда. Унга аллақачон даъвогар топилган. Улардан бири машҳур кинопродюсер, иккинчиси араб шаҳзодаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter