Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бэтмен»нинг ўзи ёрдамга муҳтож

«Бэтмен»нинг ўзи ёрдамга муҳтож

Фото: «Soyuz.ru»

«Thewrap.com» ёзишича, «Бэтмен» фильми продюсерлари таниқли актёр Бен Аффлек билан шартномани бекор қилишлари мумкин. Бу лойиҳа суғуртасининг қимматлашиб кетгани билан боғлиқ.

Гап шундаки, ичкиликка берилиб кетган Аффлек ўтган ҳафта реабилитация марказига навбатдаги маротаба даволанишга равона бўлди. Хуллас, бошқаларни қутқариши керак бўлган «Кўршапалак одам»нинг ўзи ҳозир кўмакка муҳтож. Шу сабабдан ҳам кинони олиш муддати чўзилиб кетди — харажатлар ҳам шунга яраша.

Лойиҳанинг ўз вақтида ниҳоясига етказилмаслигини суғурталаш — Ҳолливуддаги оддий тажриба. Бош роль ижрочиси ва режиссёр билан боғлиқ муаммолар сабаб фильм устидаги ишлар музлатиб ёинки тўхтатиб қўйилишини эҳтимолда тутиб, йирик киностудиялар шу йўлни тутишади ва катта молиявий йўқотишлардан ҳимояланишга уринишади.

Суғурта маблағлари кинофильм умумий бюджетига киритилади, аммо кўзда тутилмаган харажатлар бошқа лойиҳаларда бўлгани сингари кинематографияда ҳам мураккаб аҳволга солиб қўяди.

Суғурта компанияси вакиллари айни шу сабабдан ҳам продюсерлар Аффлекнинг хизматидан воз кечиши мумкинлигига урғу беришяпти. Суғуртачилар фильм бюджетининг ярмини сўрашлари мумкин, бироқ бу барибир умумий ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада ошириб юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг