Бензин нархи ошганига қарши намойишларда 100 киши қўлга олинди
Парижда бензин нархи ошганига қарши норозилик намойишларда 100 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Франция бош вазири Эдуар Филиппнинг маълумотига асосланиб РИА «Новости» хабар бермоқда.
Бугун эрталабдан Елисей майдонида норози «сариқ жилетлилар» тўпланишни бошлган. Полициячилар уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган.
«Биз 107 кишини қўлга олдик» дея маълумот берган бош вазир BFMTV телеканалига. У шунингдек, ҳукумат аҳоли билан диалогга ҳар доим тайёрлигини билдирган.
Францияда 17 ноябрдан бензин нархига қарши намойишлар бошланди, мамлакат бўйлаб жами 36 минг киши (шундан 5,5 минг нафари Парижда)
Францияда бензин нархи 2019 йил 1 январдан 2,9 евро, дизел ёқлиғиси эса 6,5 еврога ошади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter