Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бельгия қироли никоҳсиз туғилган қизини тан олди

Бельгия қироли никоҳсиз туғилган қизини тан олди

Фото: «AFP»

Бельгия қироли Альберт II ДНК таҳлил натижаларидан сўнг Дельфина Боэлнинг биологик отаси эканлигини тан олди, дея хабар берди маҳаллий «RTBF» телерадиокомпанияси адвокатлар баёнотига таяниб.

«Қирол Альберт II ҳазрати олийлари Брюссель апелляция суди талабига биноан ўзи иштирок этган ДНК таҳлил натижаларини эътиборга олди. Илмий хулосалар унинг Дельфина Боэль хонимнинг биологик отаси эканлигини тасдиқлади», — дея қирол адвокатлари баёнотини келтиради телерадиокомпания.

Бироқ қирол «ижтимоий» оталикни тан олмади. Унинг таъкидлашича, Боэль туғилганидан бери бирорта ҳам оилавий ишларда иштирок этмаган.

Дельфина Боэлнинг онаси баронесса Сибилл де Селис Лонгшам анча вақтгача қизидан отаси кимлигини яшириб келган. Дельфина 18 ёшга тўлганда онасидан у қиролнинг никоҳсиз туғилган қизи эканлигини билиб қолди. Ўша вақтда собиқ шаҳзода Альберт билан баронесса ўртасидаги алоқалар 16 йил давом этган. Бироқ қирол бўлгач, Дельфинани тан олмаган. Унинг қонуний отаси баронессанинг собиқ турмуш ўртоғи саноатчи Жак Боэль ҳисобланади. У хотини билан аллақачон ажрашган бўлиб, ОАВ хабарларига кўра, Дельфинани васиятномасидан чиқариб ташлаган.

Бельгиялик мусаввир Дельфина Боэль қирол Альберт II нинг оталикни тан олиш тўғрисидаги Апелляция суди йиғилишида

Дельфина Боэль билан боғлиқ суд жараёни 2013 йил июнда, Альберт II амалдаги давлат раҳбари сифатида тўлиқ иммунитетдан фойдаланган пайтларда бошланган. Катта ўғли Филипп фойдасига тахтдан воз кечгандан кейин ҳам қироллик унвонини сақлаб қолди, бироқ қонуний дахсизлигини йўқотди. Қариндошлик муносабатлари туфайли Боэль мероснинг бир қисмига даъвогарлик қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг