Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларуслик мухолифатчи суд залида ўз жонига қасд қилди (видео)

Беларуслик мухолифатчи суд залида ўз жонига қасд қилди (видео)

Беларуслик мухолифатчи Степан Латипов ўзига қарши бўлиб ўтаётган суд мажлисида жонига қасд қилди. 

Латипов суд залида унга «агар айбини тан олмаса, қариндошлари ва дўстларига иш қўзғатилиши» билан таҳдид қилишганини айтган ва ёзув ручкасини томоғига тиқиб юборган.

Латипов 2020 йил сентябрда кучишлатар тизимларга қарши заҳарли модда қўллаш айби билан ушланганди.

Мухолифатчининг отаси ўғлининг руҳий муаммоси бор маҳкумлар изоляторида сақланаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал беларуслик журналист Алексей Шота ҳам қамоққа олинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг